Maxfiylik siyosati

Шахсий маълумотларнинг махфийлик сиёсати NoVo Agency e. K. сайти ёки шу сайтга алоқадор бошқа мобиль иловалардан фойдаланиш чоғида Фойдаланувчи ҳақида олинадиган маълумотларга нисбатан қўлланилади. NoVo Agency e. K. Германия Федератив Республикаси қонунларига биноан расман рўйхатдан ўтган юридик шахс ҳисобланади. Жойлашув манзили: Mönchwörthstraße 6, 68199 Mannheim/Germany.

NoVo Agency e. K. нинг ҳар қандай ресурсларидан фойдаланиш Фойдаланувчи томонидан мазкур Сиёсат ва унда кўрсатилган шартларга сўзсиз рози эканлигини англатади. Агар Фойдаланувчи мазкур Сиёсат шартларига рози бўлмаган тақдирда у NoVo Agency e. K. ресурсларидан фойдаланмаслиги керак.

  1. ТЕРМИНЛАР

1.1. www.novoagency.de сайти (бундан кейин матнда Сайт, деб аталади) – бу контентнинг сервердаги жойлашув ўрнидир.

1.2. www.novoagency.de сайти маъмурияти (бундан кейин матнда Маъмурият, деб аталади) – www.novoagency.de сайти орқали шахсий маълумотларни тўплаб, қайта ишлашга оид мақсадларини илгари сурадиган, шахсий маълумотлар ёрдамида маълум бир операцияни амалга оширадиган масъул ходимлар жамоасидир.

1.3. Шахсий маълумотлар – муайян жисмоний ёки юридик шахсга бевосита ёки билвосита алоқадор бўлган ҳар қандай маълумот (шахсий маълумот субьекти) ҳисобланади.

1.4. Шахсий маълумотлар билан ишлаш – шахсий маълумотларни йиғиш, рўйхатга олиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, янгилаш (ўзгартириш), юклаб олиш, фойдаланиш каби шахсий маълумотлар билан ишлашга мўлжалланган махсус воситалар ёрдамида ёки улардан фойдаланишсиз амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракатлар (операциялар), шахсий маълумотни узатиш (тарқатиш, таъминлаш, рухсат бериш), шахсни номлаш, таъқиқлаш, йўқ қилиш демакдир.

1.5. Шахсий маълумотларнинг махфийлиги – маъмурий ёки шахсий маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсларнинг шахсий маълумотларнинг ёки бошқа қонуний асосларнинг розилигисиз уларни тарқатмасликлари учун мажбурий талаб ҳисобланади.

1.6. Фойдаланувчи – бу хизматларни сотиб олиш ёки буюртма бериш, сотиб олиш ёки ундан фойдаланиш учун хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланиш, Сайтда ўз буюртмасини жойлаштирган ёки Буюртмада фойдаланувчи сифатида кўрсатилган шахсдир.

1.7. Ҳисоб – тизимда сақланадиган, аутентификация қилиш ва унинг шахсий маълумотлари ва созламаларидан фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлган фойдаланувчининг маълумотлари тўпламидир.

1.8. Кукислар – Фойдаланувчининг компьютери, мобил телефони ёки бошқа қурилмаларида сақланган маълумотларнинг кичик бир бўлаги.

  1. ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ NOVO AGENCY E. K. ТОМОНИДАН ЙИҒИЛАДИГАН ВА ҚАЙТА ИШЛАНАДИГАН ШАХСИЙ МАЪЛУМОТИ

2.1. Ушбу Махфийлик сиёсати Фойдаланувчининг сайт маъмурияти томонидан сўралган маълумотларнинг махфийлигини муҳофаза қилиш ва ошкор этмаслик тартибини таъминлашга қаратилган NoVo Agency e. K. сайти маъмуриятининг мажбуриятларини белгилайди.

2.2. Ушбу Махфийлик сиёсати доирасида қайта ишлашга рухсат берилган шахсий маълумотлар cайтда рўйхатдан ўтиш чоғида жадвални тўлдириш орқали Фойдаланувчи томонидан мустақил равишда тақдим этилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади: Фойдаланувчининг фамилияси, исми-шарифи, Фойдаланувчининг телефон рақами, электрон почта манзили (e-mail). Шунингдек, ишлов берилувчи маълумотларга Фойдаланувчи томонидан мустақил равишда Маъмуриятга ёки Маъмуриятнинг илтимосига кўра тақдим этилган ҳар қандай қўшимча маълумот киради.

2.3. NoVo Agency e. K. Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширмайди ҳамда унинг ҳуқуқий имкониятларини аниқлай олмайди. NoVo Agency e. K. фойдаланувчи томонидан тақдим этилган шахсий маълумотларнинг ҳаққонийлигига ва эҳтиёж туғилганида ўзгарган маълумотларни фойдаланувчининг янгилаб боришига ишонади. Нотўғри ёки етарли бўлмаган маълумотларни тақдим этишнинг оқибатлари хусусида NoVo Agency e. K. нинг оммавий таклифлар бўлимида белгилаб қўйилган.

2.4. NoVo Agency e. K. ўз зиммасига Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини ижарага бермаслик ва/ёки сотиб юбормаслик мажбуриятини олади. Компания тўлиқ ёки қисман сотилганида Сайтнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда Сайтга хизмат кўрсатиш мақсадида сўнгги соҳиб янги соҳибга Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қисман ёки тўлақонли ўтказади.

  1. ФОЙДАЛАНУВЧИ ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТЎПЛАШДАН МАҚСАД

3.1. NoVo Agency e. K. амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда Сайтда рўйхатдан ўтиш, Фойдаланувчи билан компания ўртасидаги келишув ва шартномаларни бажариш юзасидан керакли шахсий маълумотларни тўплайди ва сақлайди.

3.2. NoVo Agency e. K. шахсий маълумотларни қуйидаги мақсадларда қайта ишлайди:

3.2.1. Буюртмани расмийлаштириш учун Сайтда рўйхатдан ўтган Фойдаланувчини идентификация қилиш.

3.2.2. Сайтдан фойдаланишга оид хабарномалар, талабномалар жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, Фойдаланувчининг ариза ва талабномаларини кўриб чиқишга доир Фойдаланувчи билан қайтарма алоқа ўрнатиш.

3.2.3. Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган шахсий маълумотларнинг ҳақиқий ва тўлиқлигини тасдиқлаш.

3.2.4. Шахсий бўлмаган маълумотлар асосида статистик ва бошқа изланишларни юритиш.

3.2.5. Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари бегоналарнинг маълумотларидан берухсат фойдаланишининг олдини олиш мақсадида техник воситалар ҳамда хавфсизлик қонун-қоидалари билан ҳимояланган. Компаниянинг ваколатли (аффилированланган) вакиллари, ишончли ҳамкорлар ва хизматлар кўрсатувчи бетараф ходимлар Компания тақдим этган маълумотлардан хавфсизлик ҳамда Махфийлик сиёсати талабларига мувофиқ равишда фойдаланиш мажбуриятини оладилар.

  1. КУКИСЛАР (COOKIES) ВА МОБИЛЬ ИДЕНТИФИКАТОРЛАР

4.1. Сайтнинг фаолияти доирасида NoVo Agency e. K. Кукислар, пикселлар ва локаль сақлаш жойлари (Фойдаланувчи браузери ёки мобиль қурилма) технологиялари ёрдамида маълум бир ахборотларни, шунингдек, Сайтдан фойдаланувчиларнинг IP-манзилларига доир маълумотларни тўплайди.

4.2. Кукислар Фойдаланувчи компьютерида, мобиль телефонида ёки веб-сервердаги бошқа қурилма(лар)да сақлаб қолиш имконини беради ва у навбатдаги ташриф пайтида автоматик равишда қайта тикланади. NoVo Agency e. K. ҳам доимий, ҳам сессиявий куки файллардан фойдаланади. Доимий куки файллар фойдаланувчининг компьютерида узоқ муддат сақланади, сессиявий кукилар эса браузернинг ойнаси ёпилган заҳоти автоматик равишда ўчирилади.

4.3. Пикселлар – веб саҳифалардаги кодларнинг бир қисми бўлган кичик рақамли тасвирлар бўлиб, улар бошқа веб сайтнинг кўринишини ўлчаш имконини беради ва одатда куки файллар билан ҳамоҳангликда ишлатилади.

Maxfiylik siyosati

Scroll Up